Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

РОЗИМИСИЗ

00:00 / 24.01.2012 | eski savollar | 2230
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ!Ҳурматли Ҳазрат ҳаж қилувчилар учун ёзган "ҲАЖНОМА" ЪД дискидан фойдаланиб ҳаж илмини Аллоҳ насиб қилганича ургандим ва ҳаж қилдим Аллоҳга шукур! ЪД дискидан уяли телефонимга кучириб, имкон тобганимда эшитиб ҳажда қилинадиган амаллар,дуоларни ургандим ва сафардошларга билмаганга билдириб билганларга эслатиб турдим..... сиздан яқинлариздан Аллоҳ рози бусин! ЪД дискни тагида "бесурақ нуша кучирилиши"ҳақида ҳаром қилган экансиз .сиздан розилик истаб ушбу саволларни беряпман (олдиндан мингдан минг ташаккур) Сиздан бе суроқ телефонга кучириб қйганим учун қандай иш тутишим керак? Иншаалло Розилигиз учун вима қилишим керак ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби саволлар кўп. Ўша сиз айтган лаппакнинг эгаси мен эмасман. Мен фақат матнни айтганман, холос. Уни ўзига ёзиб қўйилган “Семруғ – медиа” деган муассаса чиқарган. Улар буни чиқариш учун пул, меҳнат сарфлашган. Диск чиқариш учун рухсатномага пул тўлашган. Диск сотиб олишган. Уни чоп қиладиган асбобни ҳам сотиб олишган. Ғилофни ва ундаги безак ва ёзувларни тайёрлашга ҳам пул кетади. Диний қўмита эшитиб рухсатнома берганига пул олади. Ҳозир соатига қанча пул олишини билмайман. Аммо дисклардан битта дискнинг ҳаммасига 700 000 сўм олганини биламан. Овоз ёзилгандан кейин уни таҳрир қилиб тайёрлашга бир диск учун юз эллик доллар миқдорига пул сўрашади. Қолаверса, солиқ ва ижара ҳамда ишчиларнинг маоши ҳам бор.Кўриб турибсиз, мен бу ерда ҳеч ким эмасман. Яна мендан у қилибман, бу қилибман, рози бўлинг, дейишингизга нима дейишим мумкин? Кишиларимизга хизмат қилайлик деган “Семруғ – медиа”нинг одамлари фаришта эмаслар. Уларнинг ҳам оилалари, болалари ва тирикчиликлари бор. Манашуларни ўйласангизлар яхши бўлар эди.Мен ўз ҳаққим бўлса, унга розиман. Аммо “Семруғ – медиа” одамлари, асосий ҳақ эгалари номидан розилик бера олмайман. Бунга ҳаққим йўқ.Сизга ушбу мактубингиз учун алоҳида ташаккур. Бировнинг маърифий ва муаллифлик ҳаққини ҳис қилиб, жавобгарликни тушуниб, ўзингизни ҳалоллик йўлида тутганигиз бахтингиз.Аллоҳ таоло барчамизни ҳалол – пок бўлишга, бировнинг ҳаққини поймол қилмасликка бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat