Ассалому алайкум! Домла сиздан яна бир нарсани сўромоқчи эдим мен ўқийман ва бошқа ўқийдиган болларни ишини ҳал қиламан пулга мен улари ӯзларига айтганман мен силардан шунча оламан шунчасини топшираман шунчаси қолади менга дейман агар мендан 1 сўм арзонга қилсанглар ўша билан қилсанг мен ҳафа бўлмайман деганман менга шундан келган пул халолми?
– Ва алайкум ассалом! Агар пора олиб ўз ҳиссангизни олиб қолиб бошқаларга пора бериб иш битирсангиз ҳалол бўлмайди. Шариатимизда пора бериш ҳам, олиш ҳам ҳаром.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!