Ассалому алайкум! Банкда ишлайман. Ўзимизнинг банк мижозлари пластик карталари балансини тўлдириш учун мурожат қилишса хеч қандай фоизсиз тўлдириб бераман. Бошқа банк узкард пластик карталарини тўлдиришга бизнинг банкимиз иловаси 0.5% устама олади, хумо карта балансини тўлдиришга фоиз олмайди. Саволим шуки, шу бошқа банк узкард ва хумо карталари балансини тўлдиришга мижозга хизмат хақи 1% эвазига тўлдириб бериш шартини айтиб амалга оширса халолми ёки харом рибо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ. Ўзингиз учун қўйган устамангиз сизга мулк бўла олмайди. Агар шу ишни қилган бўлсангиз олганларингизни эгаларига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!