- Ва алайкум ассалом! Бир нарсани Роббимиз-Маъбудимиз-Ҳакийм Зот Аллоҳ таоло “Рижсун” нопок деб айтган. Аслида мусулмон бошқа ҳаром қилинган нарсалардан ҳам тийилиши керак. Табиати бузилиб, яхши билан ёмонни ажратолмай қолганлари ёки ажратсада нафсининг куйига кирганлари бу каби нарсаларни еб-ичишади. Инсоннинг табиати лойқаланиб қолса шу каби нарсаларни ажратолмай қолади. Валлоҳу аълам!