Ассалому алайкум! Мен Қозоғистонда ишлайман ва бу ерда шериклар билан пул олди берди қилиб турамиз. Мендан бу ерда қарзга танга олиб қарз бўлиб қолишади. Қарзини қишлоқда беришадиган бўлишади. Бу ерда танга олган вақти долларни курсини билиб шу тангани долларга бахолаб қишлоқда доллар олишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Қарзга оладиган бўлса қарзни тўлаётган пайтда қанча танга олса ўшанчани тўлаши шарт. Танга йўқ бўлса ёки танга бу ерда керак бўлмаса ўша тангани ўша кундаги қиймати неча доллар бўлса доллар бериши мумкин. Масалан ҳозир шунча 50 танга шунча 10 доллар бўлар экан, олишимда шунча 10 доллар берасан дейиш жоиз эмас. Чунки бу қарз эмас тангани долларга алмаштириш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!