Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ўргатиш

00:00 / 04.05.2007 | eski savollar | 1980

Ассаламу алайкум! Саволимга жавоб берсангиз илтимос. Бир тадбиркор кишига дўсти ўзининг яшаб турган шахарида бирор киши қила олмаятган ноёб ишни йўлга қўйишни таклиф қилади. Тадбиркор киши ўзининг имкониятларини ишга солиб 1йил давомида изланишлар, сонсиз тажрибалар олиб боради. Тирикчилик учун қилиш керак бўлган ишларнинг бахридан ўтиб, бир қанча харажатлар қилиб ахири ўша ишга керакли бўлган технологияларни четдан сотиб олади. Ва эндигина ишни бошлаганда машаққат чекмаган, югур-югур қилмаган, шу ишни таклиф қилган дўсти келиб мен хам шу ишни қилмоқчиман менга ўргатасан дейди. Шариатимизда илмни яшириб ўргатмаслик мумкин эмас деб тадбиркор нима қилишини билмай савол бермокда: Шу холатда нима қилиш керак? Ўргатиш керакми ёки йўқми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бағрикенглик қилиб ўргатсангиз, сизга фазл бўлади. Аммо ўргатганингиз учун ҳақ сўрашга ёки узр айтишга ҳам ҳақингиз бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat