Ассалому алайкум! Мен Автосервисда Автоэлектрик бўлиб ишлайман менга бир клиент (мижоз). Келди ва унинг машинасига запчаст керак эди машина эгаси (клиент) айтдики сиз бозордан запчаст олиб чиқиб қўяверинг мен пулини халироқ бераман деди. Мен эса бозорга тушиб запчастларни қидириб топип, ўзим пул тикип запчастни ёнимдан опчиқип қўйдим, Масалан: 370 минг сўмга запчаст олибчиққан бўлсам (ўз пулимга) унинг устига қўйип запчаст 450 минг сўм бўлди десам Клиентга устига қўйганим (Алдов ёкий Бировнинг хаққини ейиш ёки Рибо) бўлиб қолмайдими яни қилган ишим Харомми Халолми!? Шу савол мени қийнаябти бунинг Шарий хукм қандей бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Мижоз сизни ўша эҳтиёт қисмни сотиб олишга вакил қилган экан. Қоидага кўра, бирор нарсани сотиб олишга вакил қилинган шахс ўша нарсанинг асл нархини уни вакил қилган мижозга айтиши ва (агар бунинг эвазига ҳақ олиши шартлашилган бўлса) ўз ҳизмат ҳақини алоҳида, маҳсулотнинг асл нархини алоҳида айтиши лозим. Акс ҳолда мижознинг ҳақига хиёнат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!