Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ернинг закоти

00:00 / 26.01.2012 | eski savollar | 1846
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳга Унинг жалолига лоиқ ҳамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Биз бундан бир неча йил аввал ер сотиб олиб, атрофини девор билан ўраб, икки хона уй қурдик. Бу жойни яшаш учун эмас, балки, сотиб юборишни ният қилганлигимиз сабабли хар йилги закотини бериб турганмиз. Орадан тўрт йил ўтиб ниятимиз ўзгариб қолди. Ниятимиз қуйидагича: «Хозир бу ерни сотмаймиз, аксинча у ерга мевали дарахтлар экиб даромад олмоқчимиз. Аммо орадан яна уч-тўрт йил ёки ундан кўпроқ вақт ўтиб яхшироқ харидор чиқиб қолса, сотиб юборишимиз ҳам мумкин». Мана шу холатда: «Еримиз даромад келтирувчи мулкга айланганлиги учун фақатгина Ушрни ўзини бериш билан кифояланамизми?» ёки, «Сотиш нияти тамоман йўқ бўлмаганлиги учун Ушрга қўшиб ернинг миқдоридан Закотни хам бериб борамизми?». Ҳазрат! Бошқа масалалар каби бу ишда ҳам илмингиздан манфаатланиш учун Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Биз сизни яхши кўрамиз. Барчамизга Аллоҳ таолонинг барокотлари бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ушрга қўшиб ернинг миқдоридан Закотни хам берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat