Ассалому алайкум! Ҳар йили рамазон ойида закот бериб келаман, бу йил ҳам закотларимни ҳисобладим ва 700 чиқди, лекин қўлимда маблағим бўлмаганлиги сабабли шу кунгача 650 бердим 50 қолди. Орада рамазондан кейин ҳайдаб юрган мошинамни сотдим ва абаритга тикдим. Шу сотган мошинамдан ҳам закот бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Нисобга эга бўлган кунингиздан бошлаб мол бир йил тургач ўша куниёқ закотини адо қилиш вожиб бўлади. Кечиктирсангиз ҳам ўша бир йил тўлганда вожиб бўлган миқдорнигина берасиз. Валлоҳу аълам!