Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй олишга йиғилган пулдан закот

21:17 / 18.07.2021 | Мохинур | 1031

Ассалому алайкум! Мени ёшим 27 да. Мени бир қизим бор турмушимдан эрта ажралганман, мусофирда мехнат билан юрипман. Икки укам бор, уйланишмаган хали. Ёш укамларга оғирлигим тушмасин деб уй оламан деб ўзим ишлаб пул йиғаяпман. Пулим хали уй олишга йиғилгани йўқ, 10минг$. Менга закот вожибми? Ва қандай кимга қаерга закот беришим жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йиғаётган пулингиз 2000 доллар бўлган йили сиз нисоб эгаси бўлгансиз. Ўшандан бир йил ўтиб закот бериш зиммангизга фарз бўлган. Ўшандан бери қолдирган йилларизникини ҳам ажратиб закотини беринг. Закотни ўзи закот беришга қодир бўлмаган ҳар бир кишига бериш жоиз. Фақат бунда у кишиларнинг закот берувчига нафақалари вожиб бўлмаслиги керак. Закотни олувчига мулк қилиб қўлига бериш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat