Ассалому алайкум! Мен Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг "Ибодати исломия" китобида бир савол ва жавобга кўзим тушди. У қуйидагича эди: "Савол: -Киши аср намозини ўқиётганида офтоб бота бошласа, намози бузиладими? Жавоб: - Йўқ, аммо уч ракатини ўқиб тамом қилиши лозим. ("Ибодати исломия", Учинчи қисм, Макруҳ вақтлар)" Саволим шундай бу қанчалик тўғри? Бундан қандай хулоса қилиш мумкин? Шу пайтгача қуёш бота бошлаганда ўқиган аср намозимни 3 ракат ўқиганман, улар нима бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Қайта қайта китобни ўқиганингизда қуёш ботмасидан олдин бир ракъат ўқиб улгурса қуёш ботганидан кейин қолган уч ракъатини тўлиқ қилиб ўқиб қўйсин деганини тушунар эдингиз. Валлоҳу аълам!