Ассалому алайкум шайх жаноблари Ислом.уз сайтида "Мусулмон уйга 40 ўгит" китобида бир масалага тушинмадим. Агар хато қилган бўлсам узр яъни ушбу китобнинг Намозда қўлларини сонига туширмаслик бандида мазкур хадис битилган бўлиб, унда Абу Ҳурайра айтганлар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намозда қўлларни сон устига туширишни ман қилганлар”. (Абу Довуд ривояти, 947, Саҳиҳул Бухорий, Китобул Амл фис Солат, Бобул Ҳазр фис Солат)Зиёд ибн Субайҳ ал-Ҳанафий айтганлар: “Мен Умарнинг ёнида намоз ўқиётгандим ва қўлларимни сонимга қўйдим, у киши менинг қўлимга урдилар. Намозларини тугатганларидан сўнг у киши шунда дедилар: “Намозда бу мумкин эмас, уни бизга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ман қилардилар”. (Имом Аҳмад ривояти, 2/106 ва бошқалар, Ҳофизул Ироқий томонидан Тақрижул Иҳёда саҳиҳ саналган, қаранг: Ирво, 2/94)Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қўлни бундай тутишни ҳордиқ чиқараётган Жаҳаннам аҳлига хос деганлари ривоят қилинади, Аллоҳ ўзи бундан паноҳ берсин. (Байҳақий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Ироқий унинг муснади саҳиҳга ўхшаш деганлар) дейилган бироқ барча номоз ўқиганда ташахудга ўттирса қўлларини сонига қўйишадику. Шуни иложи бўлса тушинтириб беринг. Рахмат бизлар учун вақт ажратганингиз учун
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур китоб нотўғри таржима қилинган шекилли. Сиз айтган жойлардаги ҳадисда сонига қўйиб эмас, белига қўйиб, дейилган.