Ассалому алайкум! Номоз вақти кирганидан уни атайлаб тугаш вақтига оз қолганда ўқиш гунох бўлмайдими яни аср ва шомга тахорат битта бўлиши учун асрни вақти чиқиб кетмасдан албатта кечроқ ўқиб кейин шу тахорат билан шомни ўқиса?
– Ва алайкум ассалом! Аср намозини қуёш унга узоқ қараб турса ҳам кўзни қамаштирмайдиган ҳолатга келгунича кечиктириш, шом намозини юлдузларнинг каттаю кичиги кўринадиган пайтгача кечиктириш макруҳи таҳримий, хуфтон намозини туннинг иккинчи ярмигача кечиктириш макруҳи танзиҳийдир. Валлоҳу аълам!