Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси оёқ билан уйдан чиқиш

17:35 / 13.03.2020 | Shamsiya | 3037

Ассалому алайкум! Уйдан чиқишда қайси оёқ билан чиқилади? Динимизда бу хақида маълумот берилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чиқишда ҳам киришда ҳам ўнг оёқ билан. Салом бериб ўнг оёқ билан кирилади. Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади: 

 فَإِذَا دَخَلْتُم بُيُوتًا فَسَلِّمُوا عَلَى أَنفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِّنْ عِندِ اللَّهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُون۝  

61....Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки, ақл юритсангиз.
Жумладаги «ўзларингизга» сўзини бир-бирингизга ва ўзингизга ўзингиз, деб тушунмоқ лозим. Чунки бунинг баёнида келган ривоятларда «Биров бир уйга кирганда ўша ерда бор кишиларга салом беради, агар у ерда ҳеч ким бўлмаса, «Ассалому алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн», деб, ўзига ва солиҳларга салом беради», – дейилган. ("Тафсири Ҳалол" китобидан). 

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ قَالَ: بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ نَزِلَّ أَوْ نَضِلَّ أَوْ نَظْلِمَ أَوْ نُظْلَمَ أَوْ نَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيْنَا  

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи, Аллоҳумма! Иннаа наъуузу бика мин ан назилла ав надилла ав назлима ав нузлама ав нажҳала ав южҳала алайнаа», дер эдилар».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз». 
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat