Ассаламу алайкум Ҳурматли устоз Аллоҳ таоло биз умматларга коърстаётган хизматингизни оъз даргоҳида қабул қилсин. Устоз. Бу йил ота онам пора билан оъқишга киргизмоқчи боълишди. Сизнинг "Пора билан кирилган ҳар бир оъқиш харом" деган жавобингизга муофиқ оъқишга кирмадим Аллоҳга шукр. Уйдегилар Мандан анчагина хафа боълишди. Шу сабаб мани савдо қилгани магазинга чиқариб қоъйишти (оъзимизга қарашли) у ерда тамаки махсулотлари ҳам сотилади. Ман дадамга: Дада бу нарсаларни сотмели деб айтаман дадам боълсалар мани койидилар…., яна Қуронда сегарет ҳаромлиги ҳақида ёзилмаган деб мани енгадилар ман дадамга ёзилмаган боълса ҳам одамга зарари бор нарсалар ҳаром десам, сан бала кимлардан таълим оляпсан деб мийянг захарланибди дейишади Дадамга тушунтира олмаяпман сегарет харомлигини. Масжид имомига ҳам айтиб бу ҳақда қониқарли жавоб олмадим.Саволим шундан иборатки: Ман шу доъконга бозорлик қилиб юрғизаман бозордан тамаки махсулотларини ҳам дадам буюруғлари билан олиб келаман, агар ман дадамга “Ёъқ ман тамаки махсулот олиб келмиман” десам дадамга қаттиқ гапирган боълмиманми? Маслаҳат беринг илтимос.Вақт ажратиб жавоб берганингиз учун Аллоҳ таоло рози боълсин.Устоз Ота-онамни ҳақларига дуо қилинг иншаАллоҳ ҳалолда пул топиб уйланмоқчиман ИншаАллоҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу нарсанинг ҳаромлиги тўғрисида барча уламоларнинг фатволари чиққан. Қаттиқ гапирган бўлмайсиз.