Ассалому алайкум! Мен университетга ҳужжат топширдим. Имтиҳон куним 17:00 дан 20:00 гача деб белгиланди. Имтиҳон сабабли аср ва шом намозим қазо бўлиб қолади. Бунинг ҳукми қандай бўлади, Мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Намоз қазо бўлмаслиги учун имтиҳон вақтида (ўтирган жойимда) ҳаёлимда намоз ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Асрни икки вақти бор. Ўшанинг бирида ўқисангиз бўлади. соат 20:00да шом қазо бўлмайди. чунки шомни хуфтонга азон айтгунча ўқиса бўлади. Сиз айтган вақтда хуфтон кирмаган бўлади. Хаёлан намоз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!