Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лавз учун каффорот

11:53 / 30.10.2022 | Sadriddin_ andijoniy | 542

Ассалому алайкум! Бир иш билан бир жойга борган эдим у жойда менга фалончини ўғлимисиз деган эди мен эса ишим битиш мақсадида ха деган эдим. У фалончи одам эса менинг тоғам эди бу ёлғон гапим учун дадам ва менинг орамиздаги ота ўғиллик муносабатига шаран зиён етмайдими? Ёки онам ва тоғамнинг ака-сингиллик муносабатларига ҳам шаран зиён етмайдими? Ушбу ёлғон гапимнинг каффороти қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ёлғонингиз билан гуноҳ орттириб олгансиз холос. Ўз отангизнинг ўғлилигича қолгансиз. 

عن ابن مسعود رَضِي اللهُ عَنْهُ عن النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَصْدُقُ، حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ صِدِّيقًا، وَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ، وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ، حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللهِ كَذَّابًا. (رواه البخاري ومسلم) 

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Албатта, ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлайди, ҳатто Аллоҳ ҳузурида сиддиқ деб ёзиб қўйилади. Албатта, ёлғон фужур (гуноҳ)га етаклайди. Фужур эса дўзахга элтади. Киши ёлғон сўзлайверади-да, ҳатто Аллоҳ­нинг ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади. Бухорий ва Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat