Ассалому алайкум! Мен умуртқа жарроҳлик амалиётидан чиқдим(грижа). Энди менга камида 2 ой 40 градусдан кўп эгилиш мумкин эмас, ётган ҳолда намоз ўқишга виждонан соғломлик қиламан. Лекин руку ва саждада соғлиғимга зарар етказиб қўйишдан қўрқаман, манбаалардан қидириб айнан мени вазиятимга таълуқли жавоб топа олмадим. Менга туриш мумкин, узоқ ўтириш мумкин эмас. Сажда ва рукуни тўлиқ қилсам умуртқамдаги жароҳатимга салбий тасир қилиши мумкин. Сизлардан илтимос қилардимки намозимни қандай ўқисам мақуъл бўлади? Жамоат намозларида қандай ўқийман, яқинда рамазон таровеҳ бошланади?
– Ва алайкум ассалом! Тик турган ҳолатда қандай қулай бўлса шундай ўқийверасиз. Эгилмаслик керак бўлса эгилмайсиз. Валлоҳу аълам!