- Дуруст ва савоб бўлади. Китоб ўқимасликнинг оқибати ундай бўлади. Бу масалани китобда ёзганимизга бир неча йиллар бўлди. Сиз эса, савол тарзида кўтариб юрибсиз.Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб намоз ўқиётганларини кўрдим. Умома бинти Абу Осс, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнабнинг қизи, елкаларида эди. Бас, қачон рукуъ қилсалар, уни ерга қўяр ва саждадан турсалар, қайтариб олар эдилар».Бошқа бир ривоятда: «Қачон сажда қилсалар уни қўяр ва қачон турсалар кўтариб олар эдилар», дейилган. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта болажон эканликлари маълум ва машҳур. У зот Имом ҳасан ва Имом ҳусайн розияллоҳу анҳуларни кўтариб олиб, намоз ўқиганлари ҳақида ривоятлар кўп. Ушбу ривоятда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ва куёвлари Абу Осснинг қизлари Умомани кўтариб олиб имомлик қилганлари ҳақида сўз бормоқда.Демак, ёш болаларни кўтариб олиб, уларни ерга қўйиб, яна қўлга олиш билан намоз бузилмайди. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадислар бунга далил ва ҳужжатдир. Чунки кичик болалар ота-она ва бобо-момоларига кўп осилишади. ҳожатлари бор. Бунинг устига бу ишнинг яхши томони бор. Намознинг ичида аралашиб ўсган болалар ибодатга мо¬йил бўлиб ўсадилар.Болалар ва уларнинг кийимлари поклигига ҳукм бор. Фақат нажосат очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса уни кетказиш керак.