Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонада нафл ёки қазо намози

22:59 / 25.12.2022 | Мансур | 909

Ассалому алайкум! Ишхонада намозни яширинча ўқиймиз. (Бу борада бошлиқлар огохлантирган ўқимасликка бир қанча сиёсат билан боғлиқ муаммоларни рукач қилиб) Лекин мени бир неча йиллик қазо намозларим бор шуларни қазосини ишхонада ўқисам бўладими? Ишда бўш вақт топсам хар махалда шу намозни қазосини ўқияпман. Бу вақтда ишлаган пулим халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иш вақтида иш билан банд бўлишингиз шарт (вақтлик фарз намозлар мустасно). Бу вақтда иш берувчининг изнисиз қазо намоз ўқий олмайсиз. Чунки иш бу банданинг ҳақи. Бу ҳақ бошқа ҳақлардан муқаддам қилинади. Ишхонадан чиққач қазоларингизни истаган ерингизда ўқишингиз мумкин. Имкон борича тезроқ қазоларни тугатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat