Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асрни вақти

00:00 / 29.07.2012 | eski savollar | 2298
Ассаламу Алайкум Шайх Ҳазратлари олдинги саволимни жавобини олдим сизга катта раҳмат.Яна бир саволим бор эди,аввал айтганимдек мен ҳозир Малайзиядаман.Бу ерни намоз тақвимидаги аср намозини вақти мени бироз иккилантириб қо'йди.Аср 16:50 деб ёзилган.Бизнинг мазҳабга ко'ра асрни вақти нарсани сояси о'зига икки баробар бо'лганда бошланади.Мен 16:50да соямга қарасам аранг бир баробар чиқаяпти.Мени ҳавотирга солган нарса шуки бизнинг мазҳабда вақтидан олдин о'қилган намоз адо этилган ҳисобланмайди.Мен бу ерда имкон қадар о'з мазҳабимизга амал қилишга ҳаракат қиляпман,чунки мазҳабни аралаштириб кейин адашиб кетишдан қо'рқаман. Алҳамдулиллаҳ сизни китобларингизни ко'пини о'қиганман ва бизни мазҳабимизни далилларини бироз биламан.Бу вазиятда мен нима қилайин соя орқали асрни вақтини топиб олиб шунга қараб о'қийми? Ёки бу ерни тақвими бо'йича о'қийми? Сизга Аллоҳ куч қувват ва со'г'лиқ саломатлик берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бизнинг мазҳабдаги бир сўзга кўра соя бир баробар бўлганда ўқиса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳеч хижолат бўлмай, жамоат билан ўқийверинг. Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat