Ассалому алайкум! Тўлиқ тахорат олиб бўлиб артинганимда бурнимни ичини хам артаман, ахамият бераман ора-орада қон келган бўлади артинган қоғозим ёки сочиғим қон бўлади, лекин у қон ташқаригача сизиб чиқмиди, шунда иккиланиб қоламан, нима қилишим керак? Қайтаттан тахорат олишим керакми ё ташқаригача сизиб чиқмагани учун тахоратим ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат синиши учун бурундан қон оқиб ташқарига чиқиши шарт эмас. Буруннинг юмшоқ еригача оқиб тушса кифоя, таҳорат синади. Валлоҳу аълам!