Ассалому алайкум! Қайнонамнинг дугонаси болалар боғчасида мудир. Кечаги кун бир аёл бизникига сут олиб келиб, мудира бериб юборганини айтди. Уйимиз богчани ёнгинасида бўлгани учун болаларни нонуштасига иситилган сут бизникига етиб чиққунча ҳали совимаганди. Қайнонамдан бу сут қаердан келганини сўрасам, мудирнинг моли туққан эди, шундан бўлса керак, Яна билмадим деб аниқ айтолмадилар. Энг қизиғи бундан бир кун аввал ҳам худди шу ҳолат бўлганди. Бир ёшли ўғлимга сутли овқат қиламан, лекин бу сутдан ишлатгим келмаяпти, болаларни ҳаққи... Жуда қўрқаман... Бошқа олай десам музлатгичда сут турубди. Қайнонамга бир нима дейишга ожизман, ёши катта ва намозхон аёллар. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан озиқлантирманг. Валлоҳу аълам!