Ассалому алайкум! Қатиқ(сузма)дан бир кишилик чалоп (айронга ўхшаш) ичимлик тайёрлаётганим. Сувни тепадан (0.5метр) солса қаймоғи чиқиб мазали бўлади. Шеригим "чой, сувни пастроқдан қуйинг. Яхши емас" деди. Макрухга далолат қилди. Савол: сувни пиёла ёки косага тепароқдан қуйишни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу борада шаръий кўрсатма йўқ. Валлоҳу аълам!