Ассалому алайкум! Хозирда Инстаграм сахифаларида турли хил конкурслар ўтказишади. Яъни мен конкурс ўтказаётган одамнинг сахифасига аъзо бўламан, лайк босиб унинг сахифасида актив холатда бўламан. Кун белгиланади ва барча қатнашчилар компьютерда генератор орқали тасодифан танланади ва ғолибга совға берилади. Бу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Умр у каби нарсаларга сарфланадиган нарса эмас. Ўзгаларнинг тегирмонига сув қуймай қўяверинглар. Инсон дунё ҳаётида нима билан кўп шуғулланса ўлими ҳам ўша ҳолатда бўлади. Шунинг учун инсон ҳамиша истиғфорни ўзига лозим тутса Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидан насибадор бўлади. Бу каби нарсалардан тақво қилинглар. Аллоҳ таоло "Талоқ" сурасида марҳамат қилади:
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مِنْ أَمْرِهِ يُسْرًاذَلِكَ أَمْرُ اللَّهِ أَنزَلَهُ إِلَيْكُمْ وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُعْظِمْ لَهُ أَجْرًا
4...Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир.
5. Булар Аллоҳнинг сизга нозил қилган амридир. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини буюк қилиб берур. Валлоҳу аълам!