Ассалому алайкум! Илм йўлида гаров ўйнаш ҳалолми? Маъсалан мен ҳозирги кунда тарих фанини ўрганмоқдаман. Бизни устозимиз бизни жамоаларга бўлиб ҳар 2-3 ҳафтада мусобақа ташкил қилиб турадилар. Сабаби тарихдан ўқилиши керак бўлган китоблар кўп бўлгани учун олдинги ўқиган китобимиз эсимиздан чиқмаслиги учун шундай қиладилар ва ютган жамоага ютқазган жамоалар нархи 10-15 минг атрофида китоб совға қилиши керак(бу болаларни қизиқтириш учун ва янада яхшироқ оқиши учун). Шу ҳолатда биз ютсак бизга ўша китоб ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!