Ассалому алайкум! Қиз болани мажбурлаб турмушга бериш тўғрими? Ота: мени рози қиламан десанг шу болага тегасан деса бўладими? Қиз иложсизликдан хўп деса, лекин кўнглида бошқаси бўлса, бунда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она фарзанди учун нима яхшию нима ёмонлигини кўпроқ яхши билади. Ҳаётда кўраяпмиз қанча қанча қизлар “Яхши ҳам қилган экансиз” деб ота-онасидан хурсанд бўлишмоқда. Ота-онасининг гапига кирмай ўзи суйганига текканларнинг жуда кўпи афсус надоматда. Валлоҳу аълам!