Ассалому алайкум! Оилада хар хил вазият бўлади. Аёлимни қаттиқ койиганимда хафа бўлиб уйига кетмокчи бўлди. Мен қайтариш максадида кетмайсан агар шу эшикдан чиқсанг талоқсан дедим. У кўчагача чикди. Лекин айтган гапимдан қўрқдими билмайман қайтиб келди. Хозир ахил яшаймиз. Шу холатда талоқ тушганми, лекин 3 талоқсан демаганман?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Агар бундан олдин 2 талоқ тушмаган бўлса, дарҳол қайта никоҳ ўқитиб олинг. Валлоҳу аълам!