Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валюта бозори

18:46 / 28.03.2022 | Davronbek | 996

Ассалому алайкум! Ҳозирда хисоб рақамимдаги пулимни бирор бошқа давлат валютасига алмаштириб кейинчалик ана шу валюта қиймати ўсиши орқасидан топиладиган фойда жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Валюта айирбошлаш саррофлик дейилади. Саррофлик шаръий қоидалар асосида амалга оширилса жоиз, ундан келган фойда ҳалолдир. Ундаги асосий қоида пулни айирбошлаш нақд, қўлма-қўл бўлишлигидир. Агар сиз форекс каби бозорларда амалга оширилаётган савдолар ҳақида сўраётган бўлсангиз, ундай бозорларда бўлаётган савдоларнинг аксарияти шариатга зиддир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat