Биз бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулму зўравонлик қилиш учун Фиръавн ва унинг лашкарлари қувиб етди. Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар бани Исроил иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман – Аллоҳга бўйсинувчилардандирман» Юнус сураси, 90-оятАммо Аллоҳ Таоло фиръавнинг кечиккан тавбасини қабул қилмади. Энди-я! Ахир сен илгари (яъни шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят-ибрат бўлишинг учун Биз сенинг жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар (яъни улардан ибрат олмайдилар). Юнус сураси, 91-92-оятларОяти каримада фиръавннинг жасади келгуси авлодларга ибрат бўлиши учун сақлаб қолиниши, яъни унинг жасади чиримаслиги, бузилмаслиги айтилган. Дарҳақиқат, фиръавнинг мўмиёланган жасади бугунги кунда қоҳира музейида фиръавнлар сағанасида сақланмоқда. Бу нодир экспонат музейга ташриф буюрганлар учун тарихий ибрат сифатида намойиш қилинмоқда. Қуръони Каримда зикр қилинган ва ўн тўрт аср муқаддам инсониятга нозил қилинган ҳақиқат ана шундай тасдиқланди.[..Мана, дунёда бошқа ўхшаши йўқ ўша мўъжиза. Британия мўзейида сақланаётган 3500 йиллик бу жасад инсон ақл-идрокини титратиб юборади, лол қолдиради...Кўҳна дунё тарихига қизиқувчилар қадим Мисрда ўзини худо деб эълон қилган Фиръавннинг қилмишларини яхши биладилар. Қуръони каримда, жумладан, "Юнус" сурасида бу ҳақда махсус маълумот ва ҳукмлар ҳам бор. Уч минг йил муқаддам юз берган даҳшатли воқеаларнинг садоси ашёвий далил сифатида... Инглизистондаги музейлардан бирида сақланаётгани ҳар қандай одамнинг ақлини лол қолдиради!Лондондаги машҳур Британия музейини томоша қилганларни ҳайратга соладиган ва эътиборини тортадиган бир кўргазма бор. У - ойна ичида сақланаётган сажда ҳолатида қотган бир инсоннинг жасадидир. Шуниси ҳайратланарлики, бу жасад бўлимдаги бошқа жасадлардан кескин фарқ қилади: мўмиёланмаган, дориланмаган, шунга қарамай, барча аъзолари ўз ҳолича сақланган. Ҳатто жасаднинг сарғайган сочлари ва соқоллари ҳам бемалол кўринади.Жасадларнинг бир неча ҳафтадаёқ батамом бузилиши маълум ҳақиқат, бироқ, ажабо, орадан уч ярим минг йил ўтган бўлишига қарамай бу жасад нега чиримаган, бузилмаган? Ҳатто мўмиёланган жасадлар ҳам маълум вақт ўтгач бузила бошлайди - буни фан исботлаган. Унда бу жасаднинг бузилмагани сири нимада?Бу сирни бизга муқаддас китобимиз - Қуръони карим оятлари очиб беради. Шу аснода Қуръонимизнинг бетакрор, муқаддас мўъжиза эканлиги яна бир бор исботланади.Қуръони каримдаги оятлар Ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн билан олиб борган курашларини ибратли тарзда тушунтириб беради.Ҳазрати Мусо алайҳиссалом милоддан 1200 йиллар, яъни, бундан уч ярим минг йиллар аввал яшаганлар. Ўша пайтларда ҳам яхшилик билан ёмонлик ўртасида кураш давом этган. Маълумки, Фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг энг ашаддий душманларидан эди. Туғилажак бир ўғлон улғайгач, уни ўлдириши ва салтанатни йиқитажаги тушида аён бўлган Фиръавн, янги туғилган ҳамма ўғил чақалоқларни ўлдиришга буйруқ беради. Аммо Аллоҳ таоло ўша пайтда туғилган Ҳазрати Мусо алайҳиссаломни ўз ҳимоясига олади ва уни ўзининг расули деб эълон қилади.Фиръавнинг у зотга қаршилиги Мусо алайҳиссалом пайғамбарлик мақомига кўтарилганларидан кейин янада кескинлашади ва тезлашади.
ШУ МАҚОЛАДА 2 ҲИЛ СУРАТ БОР ВА 2 ҲИЛ МАЛУМОТ БУЛАРДАН ҚАЙСИ БИРИ ФИРАВН ? ТОГРИРОГИ ҚАЙСИ БИРИ МУСО А.С ДАВРИДАГИ ФИРАВН? ШУНКИ БИРИНЧИСИДА ЖАСАД АНГЛИЙАДА ,ИККИНЧИСИДА МИСРДА ДИЙИЛИНВОТТИ БОТТА МАН ТУШУНМАДИМ ШУ ЛИНКДА БАТАФСИЛ БОР http://islom.uz/content/view/535/115/ , http://islom.uz/content/view/1585/115/
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мусо алайҳиссалом давридаги Фиръавн Мисрда бўлган ва ўлган, кейин унинг ўлигини Англияга олиб кетишган.