Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дзот харфи

00:00 / 30.03.2012 | eski savollar | 2381
Хурматли Қори ака "Дзот" (ض) харфи сукинлик бўлганда тилнинг ўнг ё чап ён қирғоғини тишларга уриб товуш чиқариш керакми? ёки товушни сақлаб қолишлик керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Саволингиз бироз ноаниқроқ бўлибди. ض ҳарфининг талаффузи қуйидагича: ض тилнинг ўнг ёки чап ён қирғоғини ёки ҳар иккисини бир вақтда юқори озиқ тишларга уриш билан ҳосил бўлади.Бунда тилнинг ўнг ёни ўнг тарафдаги юқори озиқ тишларга ёки чап ёни ўша томоннинг юқорисида жойлашган озиқ тишларга ёхуд ҳар икки ёни икки тарафдаги юқори озиқ тишларга маҳкам урилади. Уни икки томондан тенг талаффуз этишда тилнинг танглай ўртасига ёпишиб қолишидан сақланиш лозим. Унинг истеъло, итбоқ ва иститола сифатларига эга эканлигини доимо ёдда тутиш керак. ض товушини ظ ундош товуши каби ёки танглай олдидан айтишдан, сокин ҳолида қалқала қилиш ярамайди.ض ундошининг талаффузини ўзлаштириш учун жиддий шуғулланиш лозим. Бунинг учун аввал тилни ўнг ёки чап тарафга қанчалик ҳаракатланаётганига эътибор қаратилади. Тилинг ёни озиқ тишларнинг ички тарафига маҳкам урилиши, қадалиши керак. Бунда ҳар ким ўзига қулай томонни танлаб олиб, ўша тарафда кўпроқ машқ қилаверади. Тилнинг озиқ тишлар томон ҳаракати фаоллашгач, бу товушдаги йўғонлатиш омиллари, яъни истеъло ва итбоқ сифатларини ижро этишга ўтилади. Айни вақтда унинг иститоласига ҳам эътибор бериб борилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat