Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ض харфи.

00:00 / 17.09.2011 | eski savollar | 2757
кори ака.ض харфини "з" га якин килиб чикариладими еки "д" гами?Жавоб учун рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Зод товуши бугунги араб тили фонетикасида д товушига нисбатан яқинроқ деб қаралсада, аслида у умуман бирор товушга қиёсланмайдиган ўзига хос товуш ҳисобланади. Хусусан Қуръон қироатида, тажвид илмида бу нарса яққол кўзга ташланади. Баъзилар унинг д товушидан кўра з ундошига тортими кўпроқ, деб айтишади. Тажвид илмига кўра, зод товуши тилнинг ўнг ё чап ён қирғоғини ёки ҳар иккисини баравар юқори озиқ тишларга уриш билан ҳосил бўлади. Бунда тилнинг ўнг ёнини ўнг тарафдаги юқори озиқ тишларга ёки чап ёнини ўша томондаги тепа озиқ тишларга ёхуд ҳар икки ёнини икки тарафдаги юқори озиқ тишларга маҳкам урилади. Уни икки томондан тенг талаффуз этишда тилнинг танглай ўртасига ёпишиб қолишидан сақланиш лозим. У йўғон ва бўғиқроқ ҳосил бўлади. Уни тўғри талаффуз этишни ўзлаштириш учун етук устозлардан бевосита оғзаки таълим олиш даркор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat