Аллоҳим инсониятни У зотга ибодат қилиши учун яратган деб биламан. Бироқ бир домла “Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари” ҳақидаги маърузасида, “одамлар Аллоҳнинг ер юзидаги ҳалифаси(ўринбосари) бўлиб, ер юзини обод қилиш учун яратилган” маънодаги гапларни гапирдилар. Яъни инсоният, яратгувчига ибодат қилиш учун ва ерни обод қилиш учун яратилганми? У домла билан алоқа қилиб далил сўрашга умуман имконият йўқ. Шундан минг бор узр ноўрин савол бўлса. Агар иложи бўлса шуни тушунтириб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳам Аллоҳ таолога ибодат доирасидаги ишлардан ҳисобланади.