Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

02:57 / 10.06.2016 | sunnatxo`ja | 2675

Ассалому алайкум! Устозлар, бундан 6 аввал севган қизим билан уришиб қолганимда онаси “қизимни ҳаётда йиғлатмайман, хафа қилмайман деб сўз берасан” деб Қуръонни ушлатиб қасам ичтирган эди? Мен қасамимни буздим. Онаси тўғри иш қилганми ёки мен катта кечириб бўлмайдиган иш қилганманми?
Ўша қиз билан ҳозирги кунда 2 ёшли қиз фарзандимиз бор. Лекин қонуний ажрашганмиз. Аёлимни ярашгиси келмаяпти. Маслаҳат берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ وَكَفَّارَتُهُ: عِتْقُ رَقَبَةٍ، أَوْ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ - كَمَا هِيَ فِي الظِّهَارِ - أَوْ كِسْوَتُهُمْ، لِكُلٍّ ثَوْبٌ يَسْتُرُ عَامَّةَ بَدَنِهِ، فَلَمْ تَجُزِ السَّرَاوِيلُ، فَإِنْ عَجَزَ عَنْهَا وَقْتَ الْأَدَاءِ، صَامَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وِلَاءً، وَلَمْ تَجُزْ بِلَا حِنْثٍ. وَمَنْ حَلَفَ عَلَى مَعْصِيَةٍ، كَعَدَمِ الْكَلَامِ مَعَ أَبَوَيْهِ، حَنِثَ وَكَفَّرَ. وَلَا كَفَّارَةَ فِي حَلِفِ كَافِرٍ وَإِنْ حَنِثَ مُسْلِمًا. وَمَنْ حَرَّمَ مِلْكَهُ لَا يَحْرُمُ عَلَيْهِ، وَإِنِ اسْتَبَاحَهُ كَفَّرَ. وَمَنْ نَذَرَ نَذْرًا مُطْلَقًا، أَوْ مُعَلَّقًا بِشَرْطٍ يُرِيدُهُ كـ: إِنْ قَدِمَ غَائِبِي، فَوُجِدَ وَفَى، وَبِمَا لَمْ يُرِدْهُ كـ: إِنْ زَنَيْتُ، وَفَى أَوْ كَفَّرَ، وَهُوَ الصَّحِيحُ Унинг каффорати худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш, ёхуд уларнинг ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим беришдир. Шалворнинг ўзи кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Қасамхўр бўлмай туриб, каффорат адо қилиш жоиз эмас. Ким ота-онасига гапирмаслик каби маъсиятга қасам ичса қасамхўр бўлади ва каффорат адо этади. Кофирнинг қасамида каффорат йўқ. Агар мусулмон ҳолида қасамхўр бўлса ҳам. Ким ўз мулкини ҳаром қилса, у унга ҳаром бўлмайди. Агар унинг мубоҳлигини ўзига раво кўрса, каффорат адо этади. Ким мутлақ ёки ўзи ирода қилган шартга боғлаб, «Агар ғойиб кишим келса...» деганга ўхшаб назр қилса ва ўша нарса вужудга келса, вафо қилади. Агар ўзи ирода қилмаган нарсага боғлаб, «Агар зино қилсам...» деганга ўхшаб назр қилса, вафо қилади ёки каффорат беради. Ана ўша тўғридир. Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик. Унинг каффорати худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш, ёхуд уларнинг ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим беришдир. Шалворнинг ўзи кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat