Ассалому алайкум! Ман Полша давлатида ўқийман. Ҳозирги вақтда вирус сабаб ўқишлар тўхтатилган. Дард Аллоҳдан эканлигига ва агар тақдир бўлса қочиб қутулмаслигимни биламан. Ҳозирда ўзимизни эҳтиёт қилган ҳолда бир дўстим билан етказиб бериш хизматида ишлаймиз. Биз ҳар хил инсонлар билан кўришамиз, уларга таом етказиб берамиз. Сўрамоқчи бўлган нарсам. Ҳадисларда келган, вабо чиққанда уйингизга сабр қилиб ўтиришдаги ажрдан қуруқ қолмаяпманми? Ёки ўзимни эҳтиёт қилиб уйда ўтиришим керакми? Биз Аллоҳга таваккал қилган ҳолда ишга чиқамиз ва қўлдан келганча ўзимизни эҳтиёт қилмоқдамиз. Қандай йўл тутганим афзал? Уйда ўтиришми ёки таваккал қилиб ишлашим ҳам мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Уйда ўтириш. Валлоҳу аълам!