Шайх хазратлари.Саволим шуки-Бир мўмина қўшни аёл бор эди. Исломнинг барча амалларини қўлдан келганича бажарар. Ойимлар ҳар куни уларни хабар олишиб ҳамсуҳбат бўлишар, лекин икки кун ойимлар ҳам чиқа олмай улар ҳам чиқа олмай қолишган эди. Шунда ойимлар бир кириб хабар олиб чиқай деб Уйларига киришиб чақиришса ҳеч ким жавоб бермас эди, уч маротаба чақириб энди уйга қайтмоқчи эканлар у мўмина аёл чиқиб гаримасдан уйга киришга имлабди. Ойимлар уйга кириб ўтиришса у аёл ҳеч нима демай Қоғозга гапларини ёзиб тушунтира бошлабди, Опа уч кун олдин Аллоҳга шукур кечкиртириб дам олдим, Эртаси куни яъни икки кун олдин эрталаб туриб Болларимга гапирай десам гапира олмадим, ҳеч қандай сўз оғзимдан чиқмай қолди, мана икки кун бўлдики сизникига ҳам кира олмаябман дебди. Шунда ойимлар Дўкторга учрадингизми нима бўлибдикан десалар Бу дўктор ҳеч нарса қила олмайди, Бу Аллоҳдан дебди. Менга бугун ойим айтган эдилар Ҳайрон бўлиб кимдан сўрашни билмай, Сиздан сўрашга қарор қилдим. Буни нима қилиш мумкин, Кегин намозни ҳам салгина овоз чиқариб оятларни ўқимаса ҳам Намозга ўтмаслигини биламан. Бундай пайтда нима қилиш керак? Маслаҳат беринг устоз.