Ассалому алайкум! Узр сизларни яна бир бор бeзовта қилдим. Саволим нўорин бўлса олдиндан узр сўрайман. Мeн дўстимдан мактаб вақтлари ҳар хил миқдорда қарз дeб сўраб олардим. Шу пулни ҳисобини аниқ эслай олмайман. Шунга мeн чамалаб унда ҳаққим қолмаслиги учун рози бўлиб кўпроқ бeрсам судхўрликка кириб қолмайдими? Олдиндан жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Йўқ, судхўрликка кирмайди. القرض جائز بالسنة والإجماع، فإن النبي صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم استقرض بكراً من الإبل، ورد جملاً خياراً، وقال:« إن من خير الناس أحسنهم قضاء» رواه البخاري Қарз бериш суннат ва ижмоъ билан собит бўлган, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам урғочи туяни қарзга олиб, эвазига яхши эркак туя берганлар ва «Одамларнинг яхшиси қарзини чиройли тарзда адо қилувчисидир», деганлар. Валлоҳу аълам!