Ассалому алайкум! Мен касб танлаш бўсағасида турибман. Ҳозирги пайтда оммалашиб бораётган интернет соҳасида ишлаш жоизми? Хусусан дастурчи бўлиб?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмонларнинг фойдасига хизмат қиладиган ва шариат ҳаром қилган нарсаларни ривожига ҳисса қўшмайдиган дастурларни қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!