Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозини онлайн ўқиш

21:10 / 31.03.2020 | Azamat Djuraev | 2967

Ассалому алайкум! Ҳозирда коронавирус сабабли масжидларда жамоат намозлари ўқилмаяпти. Россияда жума намозини онлайн ўқиш мумкин дейилмоқда. Яъни имом 2-3 киши билан жамоат бўлиб жума намозини ўқийди, қолганлари уйларида ёки ишхоналарида уларга тўғридан-тўғри эфир орқали иқтидо қилиб ўқийди. Шундай қилиб ўқишимиз тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш мутлақо тўғри эмас. Намозни дуруст бўлиш шартларидан бири жамоат ҳар қандай ҳолатда имомнинг ҳолатидан хабардор бўлиб туришидир. Сиз айтган суратда эса свет ўчиши билан у шарт топилмай қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat