Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз дуруст бўлдими?

01:28 / 31.01.2022 | Ilhom | 856

Ассалому алайкум! Бир хафтача олдин кўпчилик бўлиб эрта тонгда сафарга чиқдик. Бомдод вақти кирди ва автобус хайдовчисидан илтимос қилиб, йўл четида чим устида бомдодни ўқидик. Мен имомлик қилдим. Аммо йўл ёқалаб уй хайвонлари ўтиши мумкинлигини ва чимнинг ёмгирдан хуллигини инобатга олиб пойафзалим (тўпиккача етадиган замокли этик) ни ечмай намоз укидим. Бу биринчи холат. Иккинчи холат куйидагича. Йўлда тушлик қилдик ва автотураргох хожатхонасида тахорат қилдим. Хожат чиқариш кабинкалари алохида-алохида қилиб жойлаштирилган, ифлосликлар сув билан доимо ювилади. Тахорат олиш учун алохида иккита кран бор. Қазои хожатдан кейин тахорат қилдим, аммо пойафзалимнинг остки қисмини ювиш ёдимдан чиқди. Аср вақти кирганда метан ёқилгиси шахобчасида намоз ўқиб олиш учун тўхтадик. Намоз ўқиш хонасини кутиш хонасига айлантиришибди (илгари намоз ўқиса бўларди) ва биз тўхтамай кетдик. Яна йўл четида намоз ўқидик. Мен яна пойафзал билан намоз ўқидим. Менга эргашганлар пойафзалларини ечишди. Шу икки холатда намозимиз дуруст бўлдими? Қабул бўлмаса хамма қазосини ўқиб олсинми? Россиядалигимда жума намозида имом оёк кийимни ечмай намоз ўқиса бўлади деганди. Ўша вақтда совуқ, кўчада қор ёғаётган эди. Мен шу холатни эслаб пойафзални ечмай намоз ўқигандим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз дуруст бўлиши учун намозхоннинг кийими ва намоз ўқиладиган макон пок бўлиши керак. Сиз айтиб ўтилган ҳолатларнинг қайси бирида шу шартлар топилмаган бўлса, намоз дуруст бўлмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat