Ассалому алайкум! Европа давлатларидан бирида яшайман, бу ерда хинд ва покистонликлар жуда кўп, шу сабабли Жумъа намозини кўп қисмини улар ташкил қилади. Улар суннат ва фарзи намозларини ўзлари хохлаганча ўқишади, имом амри маъруф қилаётганда хам, ундан кейин хам суннатни ўқийверади, фарз учун азон айтилгандан кейин эса, фарзни хам имомга эргашмасдан, алохида-алохида бўлиб ўқишади ва чиқиб кетишади. Савол: бундай холда қай тарзда намоз ўқиш жоиз?
– Ва алайкум ассалом! Хутба пайтида имомга қулоқ солиш, фарзда унга иқтидо қилиб ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!