Ассалому алайкум! Сирдарё вилоятида жаноза намозида қатнашдим, жаноза бандалик қилган инсонни ховлисида ўқилди, саф тортилгандан сўнг жанозани ўқишдан олдин имом домла оёқ қийимларингни ечиб, оёқ қийим устига турган холатда жаноза ўқиш керак, оёқ кийимда жаноза ўқиб бўлмайди дедилар. Хамма оёқ қиймини ечиб устида туриб жаноза ўқилди. Жанозани пой афзал ечиб устида туриб жаноза намозини ўқиш туғрими ёки кийилган пойафзалда ўқиса хам бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Имом аҳли илм эканлар. Қишлоқ жойларда оёқ кийим билан молхоналарга борилса унга тезак ва бошқа нажосатлар ёпишган бўлади. Жанозани ўша оёқ кийим билан ўқиш жоиз эмас. Аммо таги тоза бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!