Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи рахмни бузиш ва ғийбат

11:56 / 08.08.2020 | Farangiz | 1903

Ассалому алайкум! Ёшим 21да. сўрашим тўғрими ёкми жавоб олишим керак. Шикоятга ўхшаб туюлса хам. Аллоҳга шукур намоз ўқийман. Ойим ўқимайдилар. Лекин ойимни жуда бир ёмон одатлари бор. Бувим Додам, Тоғам билан анча олдин уршиб қолишган гаплашишмайди. Бувим Додамга хам салом бермайдилар. (Биздан уларга шу қайтишидан қўрқаман). Бизникига тоғам келсалар хам уларни хар хил сўзлар билан хақорат қилиб ёмонлайдилар бизни хам гаплаштирмайдилар, жуда кўп ғийбат қиладилар. Ойи кечиримли бўлинг, бу гунох, ғийбат қилганизда уларга савобизи берасиз ёки ўзизга уларни гунохини оласиз хам менга хам гунох, марузада эшитканиан ғийбат қилинаётган жойда ўтириб эшитганлиги учун бир бола азобланган экан, ғийбатизи эштишим менга хам ёмон десам, менга "Отин ойи"лик қилма ўзим биламан, мен сени онангман болангмас деб жеркиб берадилар. Ўзим ва улар хақида кўп ўйлайман. Насихат эшитиш ва қилиш учун ёш кота ва кичик бўлмайди деб эшитканман. Илтимос маслахат беринглар. Телеграм каналдани саволларни ойим кузатиб борадилар. Буни ўқиб зора қайтсалар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунё вақтинча, охиратнинг азобини олдида бизни “муаммо” деган муаммоларимиз, ғуруримиз, ҳатто кимлардадир бўлса милард милиард пулларимиз чангчалик ҳам қадри қолмайди. Биз ҳаммамиз нима қилиб бўлса ҳам Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиб азобдан қутилиб қолишга ҳаркат қилишимиз керак. Шунинг учун охиратни кўз олдига қўядиганлар бировнинг маломатига ҳам мақтовига ҳам ҳеч қандай парво қилишмайди. Роббисининг норози қиладиган ҳолатдан ўта қаттиқ қўрқишади. Аллоҳнинг буйруқларига амал қилмасликни ҳақиқий ҳалокат деб билишади. Аслида ҳам шундай, сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандсиз, чиройли йўл билан қайтишларига ёрдам беринг, аммо онангиз устидан асло ҳукм чиқарманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat