Ассалому алайкум! Овропада ит-мушуклар одам қатори саналиб, оммавий транспорт ўриндиқларда ўтириб кетишларига ҳеч ким норозилик кўрсатмайди. Билмасдан шундай ўриндиққа ўтирганнинг кийими нажас теккан ҳисобланадими? Олдиндан раҳмат! Аллоҳ қилаётган ишларингизда куч-қувват ва баракат берсин!
Ва алайкум ассалом! У ўриндиқ ва унга ўтирганнинг кийими қуруқ бўлгани учун нажас теккан ҳисобланмайди. Мабодо ўриндиққа сўлаги теккан бўлса ва унга ўтирилса кийим нажас бўлади.
Чўчқа, ит ва йиртқич ҳайвонларнинг сўлаги ҳам, улар теккан сув ҳам нажасдир.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.