Ассалому алайкум! Менинг терим жуда нозик, ҳар кун 4-5 марта таҳорат олганимдан жуда тез-тез шамоллаяпман. Бошим, қулоқларим айниқса бўйним шамоллаб оғрийдиган бўлган. Саволим шуки, намоз олдидан ҳар доим таҳорат олмай баъзи-баъзида таяммум қилиб намоз ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз уч мартадан ювманг. Бир мартадан ювинг. Бир аъзони ювиб яхшилаб қуритиб олинг, кейин бошқа аъзони ювинг ва уни ҳам қуритиб олинг. Оёғингизга маҳси кийиб олинг. Валлоҳу аълам!