ваъалайкум ассалом.шунинг учун турмуш қуришдан аввал яхшироқ ўйлаш лозим бўлади. бўлар иш бўлиб бўлганидан сўнг, уни муолажа қилиш анча мушкул. сизни ҳолатингизда икки тарафни бир ўтиришда тинглаш керак, афсус бизда бундай имкониятлар йўқ. сиз ва сизнинг ҳолатингиздаги аёллар, балки барча аёллар билишсинки, уйланган, хотини устига яна бошқа хотинни олиб, ўша иккинчи хотинни беками кўст қилиб қўядиган, яъни адолатли мард эркаклар бизда жуда кам. кўпроқ ўзининг фойдаси учун қилишади, бу ишни.иситма қилгандан кўра, дуо қилиб Қодир зотдан сўранг, Ўзига осон. дуоингизда ўзингизга ҳамҳол бўлган муслималаримизни ҳам дуо қилинг, шояд дуоингиз тезроқ мустажоб бўлса. ҳозир турмуш масаласида аёлларимиз ҳолати анча оғир, бир тарфдан ўзлари сабаб бўлсалар, бошқа тарафдан эркакларнинг масъулиятсизлиги бунга сабаб бўлмоқда. Аллоҳим Ўзи мушкилингизни осон қилсин, эрларга инсоф берсин...