Ассалому алайкум! Мен дўкондан халол белгиси остидаги товуқлар оламан, бошқачасини харом деб емайман. Лекин бирга яшайдиган шерикларим ҳаммасини бир машина сўяди еяверсангчи деб доим мен билан тортишишгани-тортишган. Мен эса булар халол деб айтаман. Илтимос айтингчи мен ҳақманми ёки улар?
– Ва алайкум ассалом! Қўлда, Бисмиллаҳ айтиб сўйилганини аниқланмагунча истемол қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!