Ассалому алайкум! Укамни сигири бор эди. Оилавий бу сигирнинг маҳсулотидан фойдаланар эдик. Укам Аллоҳ раҳмат айласин оламдан отиб қолди. Келиним ва қизи ўз ота ҳовлисига акасини уйига кетишди. Укамни қизи ва келинимдан ҳабар олиб тураман. Укамнинг сигири менда қолди ва сигир касал болиб ўлиб қолди, боласи бузоқча менда қолди. Мен уни боқиб катта қилиб боқиб қараяпман согиб ичаяпмиз болларини ҳам боқиб катта қилаяпмиз бир неча йиллардан бери. Сигирни ҳозирда 2-3 йилдан бери шароитимиз йилнинг яҳши келмаётгани сабабли моддий қийинчиликлар келтириб чиқараяпти. Сотсам нима қиламан? Сиздан илтимос қандай йўл тутсам тўғри бўлади: Сотсам омонат бўлмасада омонат дея мийямда бонг уриб турибди. Нима қилишимни билмайман жиянимга олиб бориб берай десам анчайин узоқ ва шароити йўқ. Берсам бузоқларини ҳам беришим керакми? Тўғри йўл кўрсатинг. Етимни ҳаққини еб қўймадимми? Жуда оғир ҳолатдаман.
– Ва алайкум ассалом! Вафот этган кишининг барча моли меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмалари бўйича тақсимланиши шарт. Сиз дарҳол ўзингизга яқин ердаги мерос илмидан хабардор аҳли илмга мурожаат қилинг. Бузоқ ҳам ўша сигирга тобедир. Валлоҳу аълам!