Ассалому алайкум! Қўлини оғриётган аъзосига қўйиб 3 марта "Бисмиллаҳ" дейиш ва 7 марта "Ауъзу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва ухазиру" яъни "Менга етган ва мен эҳтиёт бўлаётган касалликнинг ёмонлигидан Аллоҳдан ва Унинг қудратидан паноҳ сўрайман" деб айтади. (Муслим ривояти). Шу сахихми?
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ.
ДУО ҚИЛИБ, ОҒРИЁТГАН ЖОЙГА
ҚЎЛНИ ҚЎЙИШНИНГ МУСТАҲАБЛИГИ
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ الثَّقَفِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَعًا يَجِدُهُ فِي جَسَدِهِ مُنْذُ أَسْلَمَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ضَعْ يَدَكَ عَلَى الَّذِي تَأَلَّمَ مِنْ جَسَدِكَ، وَقُلْ بِاسْمِ اللهِ ثَلَاثًا، وَقُلْ سَبْعَ مَرَّاتٍ أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганимдан бери танамда бир оғриқ бор эди, шу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» дегин, кейин етти марта «Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир» дегин», дедилар.
* Маъноси: «Аллоҳ ва У Зотнинг қудрати билан безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман». (Саҳиҳи Муслим). Валлоҳу аълам!