Ассалому алайкум! Мен Питер (Санкт-Петербург) шахрида ишлайман. Бизга масжид узоқ, ўшанга Рамазон ойида таровехни ўзим яшаётган жойда ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Таровиҳ суннати муаккада амал. Унга жамоат бўлиши ҳам шарт эмас. Ёлғиз ҳолатда ҳам ўқилиши керак. Шунинг учун аёлларнинг зиммасига ҳам таровиҳ суннати муаккада бўлади. Валлоҳу аълам!